19:05 / 05.03.2017
6 040

Март ойи бошида сўнгги йиллардаги энг йирик интернет-коллапс кузатилди

Март ойи бошида сўнгги йиллардаги энг йирик интернет-коллапс кузатилди

1 мартга ўтар кечаси Amazon Web Services S3 AWS маълумотларни сақловчи энг йирик булут тизими фаолиятида содир бўлган носозликлар бутун дунё миқёсидаги жуда кўплаб сайт ва интернет иловалари фаолиятида бузилишни келтириб чиқарди. Бу ҳақда securitylab.ru'га таяниб Кун.уз хабар берди.

Жабрланганлар орасида Apple сервислари (App Store, Apple Music, FaceTime, iCloud, iTunes, Photo) ва Adobe, Комиссиянинг қимматли қоғозлар ва АҚШ биржалари сайтлари, GitHub ишлаб чиқарувчилари учун платформа, бир қатор янгиликлар ресурслари, Kickstarter краудфандинг платформаси, Mailchimp почта сервиси, Signal иловаси ва бошқалар қайд этилган.

Amazon'нинг Twitter'даги хабарига кўра, носозликлар кўплаб сайт ва иловалар фойдаланувчи маълумотлар жойланган S3 AWS тармоқ сақловчиси фаолиятида келиб чиққан. Сайтларга кириш билан боғлиқ муаммолар 3,5 соатдан ортиқ давом этган.

Бузилиш Amazon'нинг Виржиниядаги маълумотлар марказида рўй берган. Муаммони тахминан 4 соатдан кейин бартараф этишга муваффақ бўлинган. Компания ўз сервиси фаолиятидаги бузилиш сабабини ошкор қилмади.

Ҳозирда Amazon Web Services одатдагидек режимида хизмат кўрсатмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Март ойи бошида сўнгги йиллардаги энг йирик интернет-коллапс кузатилди