Интернетга уланган юмшоқ айиқча ёрдамида болалар ва уларнинг ота-оналари бир-бирларига илиқ хабарлар йўллай олишади - бу хакерларга ота-оналарнинг электрон манзиллари ва паролларига йўл очиб беришини ҳисобга олмаганда, яхши ғоя, албатта. ОАВ хабарига кўра, Spiral Toys компаниясининг CloudPets "ақлли" юмшоқ ўйинчоқлари билан худди шундай воқеа юз берган, деб ёзмоқда Кун нашри.
Бир неча ҳафта давомида ўйинчоқ соҳибларининг шахсий маълумотлар базаси ва уларнинг хабарлари истаган одам томонидан интернет орқали кузатилиши мумкин эди. Шунга қарамай, экспертларнинг сўзларига кўра, маълумотлар махфийлигига нафақат уларнинг ҳимояланмаган базаси, балки юмшоқ ўйинчоқларнинг ўзи ҳам таҳдид туғдирган. Британиянинг ахборот хавфсизлиги бўйича эксперти Пол Стоунга кўра, ғаразли мақсадли кишилар CloudPets жониворини осонлик билан жосуслар қурилмасига айлантириши мумкин.
Стоуннинг сўзларига кўра, CloudPets'да Bluetooth-уланишнинг ҳеч қандай стандарт ҳимоя механизмлари, масалан, ўйинчоқ ва смартфондаги илова ўртасида узатилган маълумотларни шифрловчи тизим йўқ. 10 метр радиусдаги ҳар қандай инсон оддий смартфон орқали ўйинчоққа уланиши мумкин.
Хакер ўйинчоққа киберҳужум уюштириб, унинг ёрдамида болани кузатиши ёки уни қўрқитиши ва ҳақорат қилиши мумкин. Яқин орадаги истаган киши айиқчага хабар юклаши ёки сездирмай микрофонни ёқиб, аудиоёзувни кўчириб олиши ҳеч гап эмас. Агар унга қарата йўналтирилган антенна қўлланилса, ҳатто 10 метр радиусда жойлашишга ҳам ҳожат қолмайди, дейди Стоун. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди