09:58 / 07.03.2017
5 061

Блогер LG G6 флагманини очиб кўрди

Блогер LG G6 флагманини очиб кўрди

YouTube’даги JerryRigEverything канали муаллифи LG G6 смартфонининг ичини очиб, қурилмага баҳо берди.

LG G5’дан фарқли равишда, LG G6’нинг аккумуляторини олиш учун корпусни тўлиқ очиш керак бўлади. Смартфоннинг орқа қисми елимланган бўлиб, у қиздириш орқали очилади.

Смартфоннинг хавфсизлик томони ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. LG флагманда четлари букилган аккумулятордан фойдаланилмади. Эслатиб ўтамиз, Samsung'нинг Galaxy Note 7 флагманида мураккаб конструкция сабабли жиддий муаммолар келиб чиққан эди. LG G6 аккумулятори смартфонда муаммо юз берган ҳолда ёниб кетмай, тутайди, холос.


Компания смартфон ички қисмларининг намликдан ҳимояси устида ҳам жиддий шуғулланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Блогер LG G6 флагманини очиб кўрди