Энг оммабоп мобил иловалар маълум бўлди

  • 07 март 2017, 17:19
  • 3 969
  • Технология
  • Энг оммабоп мобил иловалар маълум бўлди

    Google Play Store дўконининг беш йиллиги муносабати билан энг оммабоп мобил илова ва ўйинлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

    Биринчи икки ўрин кутилганидек Facebook ва Facebook Messenger’га насиб этди, учинчи поғонани эса Pandora Radio интернет-радиоси эгаллади. Рўйхатнинг тўртинчи ва бешинчи ўринларидан Instagram ва Snapchat жой олди.

    Энг оммабоп ўйинлар рўйхати ҳам алоҳида тузилган – биринчи беш ўрин Candy Crush Saga, Subway Surfers, Temple Run 2, Despicable Me ва Clash of Clans’га насиб этди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Энг оммабоп мобил иловалар маълум бўлди