
Facebook ижтимоий тармоғи асосчисининг хабар беришича, рафиқаси Присцилла Чан билан иккинчи фарзанд дунёга келишини кутишмоқда – у яна қиз бола бўлади.
"Шуни мамнуният билан хабар қиламизки, яна бир қиз фарзандни кутяпмиз", - дея ёзди Цукерберг ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, биринчи фарзандда кечган оғиқ ҳомиладорликдан кейин жуфтлик яна бир фарзанд кўриш ғоясига унчалик яхши қарашмаган, деб ёзади Кун нашри.
"Присцилла яна ҳомиладор эканини билганимизда, бола соғлом эканидан умид қилдик. Мен шунингдек, у қиз бола бўлишига умид қилдим. Макс учун сингил жуда ажойиб совға", - дея ёзди у.
Facebook асосчисининг айтишича, учта опа-сингиллар билан бирга катта бўлган ҳамда улар унга жуда кўп нарсани ўргатишган. Унинг рафиқаси Присциллада ҳам иккита опа-сингил бор.
"Барчамиз ҳаётимиздаги кучли аёллар сабаб яхши инсонларга айландик – булар опа-сингиллар, оналар ва дўстлар. Чақалоғимиз туғилишини интизорлик билан кутмоқдамиз ва яна бир куч аёлни катта қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз", - дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, Facebook асосчиси Марк Цукерберг Блумберг агентлиги рейтингига кўра дунёнинг энг бадавлат ўнта кишиси рўйхатига киради. 5 март ҳолатига кўра унинг давлати 59,1 миллиард долларни ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар