Maze Alpha — Xiaomi Mi Mix’ра рақиб флагман

  • 12 март 2017, 09:15
  • 3 058
  • Технология
  • Maze Alpha — Xiaomi Mi Mix’ра рақиб флагман

    Хитойдаги йирик корпорацияга тегишли Maze компанияси жаҳон смартфон бозорининг янги ишлаб чиқарувчиси сифатида рақибларига қарши майдонга тушди. «Оламингни кенгайтир» шиорини танлаган, 850 нафар ходимга эга компанияда 80 дан зиёд дастурчи ва АКТ инжинирлари энг яхши мобиль технологияларни ишлаб чиқариш бўйича иш олиб бормоқдалар. Maze IT-бозорининг Qualcomm, Samsung, Japan Display, MediaTek ва бошқа йирик саноатчилари билан ҳамкорлик қилмоқда, деб ёзади Terabayt сайти.

    Компаниянинг илк смартфони Maze Alpha деб номланади. Дисплей диагонали 5,5 дан 6 дюймгача бўлган гаджетнинг экрани AMOLED платформасида ишлайди. Экран Gorilla Glass 4 ҳимоя шишиаси билан қопланган бўлиб, сиғими 1920 х 1080 пикселни ташкил қилади. Орқа панелдан кўриниб турибдики, девайсда бош камера қўш объективли бўлади. Операцион тизим масаласида эса Android 7.0 Nougat маъқул кўрилган.

    Maze Alpha реклама шиори қуйидагича: «Бир нечта жиҳатларнинг ўзи етарли эмас». Суратдан кўриниб турибдики, бу смартфон ромсиз экранли бўлиб, айни пайтда оммалашаётган Xiaomi Mi Mix’га рақиблик қилади.

    Maze Alpha жорий йилнинг апрель ойида тақдим этилади. Maze компанияси вакилининг маълум қилишича, смартфон Европа бозори учун ишлаб чиқарилади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Maze Alpha — Xiaomi Mi Mix’ра рақиб флагман