Samsung ва LG компаниялари Ўзбекистонда сотувга чиқарилган машҳур моделдаги смартфонларнинг нархини туширди. Эндиликда ўзбекистонликлар Galaxy S5 ва G3 смартфонларини арзонроқ нархда сотиб олиши мумкин, деб ёзади Kun.uz.
Айтилишича, Galaxy S5 смартфони G3’га нисбатан 100 минг сўм арзонроққа сотилмоқда. Умуман олганда, смартфоннинг нархи 200 минг сўмга туширилган. Май ойининг бошида унинг нархи 1.9 млн сўмни ташкил қилган бўлса, 24 май ҳолатига кўра бу кўрсаткич 1 748 000 сўмга тенглашган.
Айни пайтда, Galaxy S6 смартфонининг нархи 2.9 млн сўмлигича қолмоқда.
Ўз навбатида, LG компанияси G3 смартфонлари нархини 2 млн сўмдан 1 840 000 сўмга туширди.
Бундан ташқари, ушбу смартфонлардан биринчи бўлиб сотиб олган дастлабки 500 харидорга 350 минг сўм турадиган LG L60 смартфонлари совға қилинади.
Маҳаллий савдогарларнинг таъкидлашича, охирги пайтларда Жанубий Кореянинг гигант корпорациялари билан Ўзбекистон бозорида Хитойнинг кичик, танилиб улгурмаган компаниялари кескин рақобат олиб бормоқда. Улар таклиф қилаётган ускуналарнинг техник тавсифлари Жанубий Корея маҳсулотидан деярли фарқ қилмаса-да, нархлари анча арзон. Шу боис Samsung ва LG харидорларни ушлаб қолиш учун шу каби турли акциялар ўтказиб туришга мажбур бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди