15:55 / 12.03.2017
7 033

Кутилаётган Xiaomi Mi 6’нинг баҳоси маълум бўлди

Кутилаётган Xiaomi Mi 6’нинг баҳоси маълум бўлди

Xiaomi компаниясининг апрел ойида тақдимоти кутилаётган Mi 6 флагмани 2017 йилда хитойлик ишлаб чиқарувчининг смартфон бозоридаги манфаатларини ҳимоя қилади ва жорий йилнинг бошқа рақиб флагманларига қарши курашади, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Янги тарқалган маълумотларга кўра, Xiaomi Mi 6 аппаратида Sony’нинг янги IMX400 камера сенсори ўрнатилади. Шунингдек, мобиль аппарат 2 талқиндаги — 5,15 дюймли ва 5,7 дюйм экранли моделларда ишлаб чиқарилади. Xiaomi «байроқдори»нинг кичик талқини Full HD (1080 пикселли), катта талқини Quad HD (1440 x 2560 пикселли) экран билан таъминланади. Катта талқиннинг 2 та модулли бош камерага эга бўлиши кутилмоқда.

Инсайдерларга кўра, Xiaomi Mi 6’нинг корпус қалинлиги 8 мм, батарея сиғими 3200 мА соат, оператив хотираси 4 ГБ, доимий хотира сиғими 32 ГБ бўлади. Mi 6 Plus талқини эса 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланади. Ҳар иккала версияда энг юқори частотада ишлайдиган Snapdragon 835 процессори ўрнатилади. Ушбу смартфонда ҳам Xiaomi Mi 5s’даги тезкор ва ишончли ультра-овозли бармоқ излари сканеридан фойдаланилади.

Маълумотларга кўра, базавий Xiaomi Mi 6 289, Mi 6 Plus эса 360 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Кутилаётган Xiaomi Mi 6’нинг баҳоси маълум бўлди