07:46 / 14.03.2017
5 597

Microsoft кўзлар ҳаракати билан матн киритишга имкон берувчи дастур яратди

Microsoft кўзлар ҳаракати билан матн киритишга имкон берувчи дастур яратди

Microsoft Research ходимлари Вашингтон университети олимлари билан фалажланган инсонлар учун матн киритишнинг арзон усулини ўйлаб топдилар. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Eye-gaze деб номланган бу дастурни оддий смартфонга ўрнатиш мумкин. Кўзлар қимирлашини телефон камераси кузатади. Фойдаланувчига шунингдек ҳарфлар тасвирланган сурат керак бўлади. Камерани штативга ўрнатиб қўйса бўлади.

Дастур тасвирларни таниш технологияси эвазига кўзларнинг тасвирини сканерлаб, уни муҳрлаб олади, сўнгра уларнинг ҳар бир ҳаракатини тегишли буйруқлар билан мослаштиради.

Матн териш жараёни телефон тугмаларидан фойдаланган ҳар бир кишига таниш бўлган усул ҳисобига соддалаштирилади. Дастурда 4 та ҳарфлар гуруҳи бўлади ва фойдаланувчи ҳарфни эмас, балки бирор гуруҳни танлаши керак бўлади.

Киритилган ҳарфни ўчириш учун чап кўзни қисиш, ҳарфни тасдиқлаш учун ўнг кўзни қисиш керак бўлади. Дастур ўрнатилган телефонни қўлида ушлаб турган ёрдамчи тайёр сўзлар рўйхатини кўриб туради ва мос вариантларни танлаб сўзларни киритишга ёрдам бериши мумкин.
[media=https://youtu.be/nvasU02YVAQ]
Компанияда уларнинг усули бир гапни ўртача 1,5 дақиқада киритишга имкон бериши айтилди, ваҳоланки бошқа дастурларда бунинг учун 2 дақиқадан кўпроқ вақт кетиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft кўзлар ҳаракати билан матн киритишга имкон берувчи дастур яратди