date
views 6 303

Интел ҳайдовчисиз автомобиллар учун камералар ишлаб чиқувчи компанияни 15 млрд долларга сотиб олди

Интел ҳайдовчисиз автомобиллар учун камералар ишлаб чиқувчи компанияни 15 млрд долларга сотиб олди

Intel корпорацияси Исроилнинг ҳайдовчисиз автомобиллар учун оптик тизимларга ихтисослашган Mobileye компаниясини сотиб олганини эълон қилди, деб ёзади Дарё нашри.

Америкаликлар Mobileye’нинг барча акцияларини сотиб олади, олди-сотди битими тахминан 15 миллиард долларни ташкил этади.

Ҳайдовчисиз автомобиллар учун ускуналар яратиш бўйича бирлашган лаборатория Исроилда жойлашади. Mobileye’ни харид қилиш бўйича олди-сотди тўққиз ой ичида якунланиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Интел ҳайдовчисиз автомобиллар учун камералар ишлаб чиқувчи компанияни 15 млрд долларга сотиб олди