10:23 / 14.03.2017
5 137

Apple янги планшетларини кейинги ҳафтадаёқ намойиш этиши мумкин

Apple янги планшетларини кейинги ҳафтадаёқ намойиш этиши мумкин

Apple янги қурилмаларни ушбу ой охирига қадар тақдим этади, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Ўз номини ошкор этмаган манба сўзларига кўра, анонс 20 ва 24 март кунлари оралиғида бўлиб ўтади. Бироқ кейинги ҳафтада айнан қандай қурилмалар тақдим этилиши номаълум.

MacRumors’нинг тахмин қилишича, компания журналистларга ҳеч қандай таклифномани жўнатмагани туфайли, Apple худди 2014 йилнинг мартидаги каби тақдимот маросимини ўтказмаслиги ҳам мумкин. Ўшанда корпорация тадбирни ўтказишдан бош тортган ва махсус нашрларга шунчаки матбуот релизини юборганди.

Кутилишича, Apple бу сафар янгиланган iPad’ларни тақдим этади – улар орасида диагонали 12,9, 10,5 ва 9,7 дюйм бўлган планшетлар бўлади. Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, янги қурилмага 10,5 дюймлик модель айланади, унда 12-мегапикселли камера ва ўта юқори кенгликка эга экран бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple янги планшетларини кейинги ҳафтадаёқ намойиш этиши мумкин