Россияда энг кўп сотилган хорижий автомобиллар

  • 15 март 2017, 22:11
  • 4 890
  • Технология
  • Россияда энг кўп сотилган хорижий автомобиллар

    Россиянинг "Автостат" таҳлилий агентлиги Ford Focus машинасини Россияда энг кўп сотилган оммавий хорижий машина деб атади, деб ёзади Kun.uz. 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россияда бундай машинадан 694 мингтага яқин бор.

    2016 йил якунларига кўра, "Фокус" 1-ўриндан Toyota Corolla’ни сиқиб чиқарган. 2-ўринни олган бу машинадан 691 мингта сотилган. 3-ўринни Renault Logan эгаллаган. Етакчи ўнталикнинг қолган ўринларни мос равишда Hyundai Solaris, Kia Rio, Chevrolet Niva, Daewoo Nexia, Toyota Camry, Volkswagen Passat ва Volkswagen Polo моделлари эгаллаган.

    Қуйида ушбу рўйхат келтирилган.

    Модель Миқдори, мингта.

    Ford Focus 694
    Toyota Corolla 691
    Renault Logan 608,5
    Hyundai Solaris 597,8
    Kia Rio 555,3
    Chevrolet Niva 549,5
    Daewoo Nexia 420,4
    Toyota Camry 369,2
    Volkswagen Passat 367,1
    Volkswagen Polo 357,9

    Аввалроқ агентлик Россиядаги хорижий машиналарнинг ўртача "ёшини" ҳисоблаб чиққанди ва у 10,4 йилни ташкил қилган. АҚШ маркалари машиналарида бу кўрсаткич 9,1 йилни ташкил қилган. Бундан ташқари, 2017 йил бошида Россияда минилган машиналар савдоси натижаларига якун ясалди. Унга кўра, Россияда 5,19 млн. та минилган машина сотилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Россияда энг кўп сотилган хорижий автомобиллар