12:22 / 18.03.2017
5 661

Нью-Йоркда Махфий хизмат ходимининг машинасидан унинг ноутбукини ўғирлаб кетишди

Нью-Йоркда Махфий хизмат ходимининг машинасидан унинг ноутбукини ўғирлаб кетишди

Нью-Йоркда Махфий хизмат агентининг машинасидан ноутбукни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда ABC News Америка ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб хабар берди, деб ёзади Дарё нашри.

Телеканал маълумотларига кўра, компьютерда Trump Tower осмонўпар биноси қаватларининг режалари, Ҳиллари Клинтон томонидан хизмат ёзишмалари учун хусусий серверларнинг ишлатилганлиги ҳақидаги текширув ҳужжатлари ва миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим бўлган бошқа ахборотлар сақланади; ноутбукдаги маълумотлар шифрланган ва масофадан туриб қаттиқ дискдан ўчирилиши мумкин, дейилади хабарда.

Махфий хизмат Reuters’га маълум қилишича, махфий ахборотнинг ноутбукларда сақланиши тақиқланган. Агентлик ўғирлик юз бергани фактини тасдиқлатишга муваффақ бўлганини ёзмоқда.

Ноутбук билан биргаликда ўғирлаб кетилган майда пул ва сумкани кейинроқ топишган. ABC News ёзишича, полиция қўлида жиноятчи тушиб қолган видеоёзув бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Нью-Йоркда Махфий хизмат ходимининг машинасидан унинг ноутбукини ўғирлаб кетишди