UzMobile Миллий оператори Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўз абонентларига интернет тармоғида давлат органларининг сайтларига бепул уланиш имкониятини яратди. Бу ҳақда 18 март куни жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган брифингда маълум қилинди, деб ёзмоқда Uz24.uz сайти.
Абонентлар энди Ўзбекистон Президентининг Виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), Ҳукумат портали (gov.uz), шунингдек давлат органларининг сайтларидан бепул трафикда фойдаланишлари мумкин.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида электрон ҳукумат тизимини самарали ривожлантиришга ҳам алоҳида урғу қаратилган. Жорий йилда мамлакатимизда интернетга уланиш ҳам сифат, ҳам тезкорлик жиҳатдан янада яхшиланиб, давлат идоралари хизматчилари ва аҳолининг компютер саводхонлигини ошириш юзасидан ўқувлар амалга оширилади.
Биргина 2017 йилнинг ўзида аҳоли турмуш тарзини қулай бўлишига хизмат қиладиган 50 дан зиёд энг муҳим хизматлар интерактив шаклга ўтказилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди