Google компаниясининг Area 120 стартапи доирасида «Supersonic Fun Voice Messenger» номли хат алмашишга мўлжалланган оригинал ғояли иловани ишга туширди. Мессенжер вазифасини бажарувчи иловага матнни қўлда териб ўтириш шарт эмас.
Дастур концепцияси жуда қизиқ: фойдаланувчи ёзиш керак бўлган сўзларни айтиб турса, илованинг ўзи автоматик равишда матнни теради. Энг қизиғи, илова сўзларнинг мазмунидан келиб чиқиб, мос келадиган смайликларни ҳам қўйиб кетади. Мессенжер шу жиҳати билан ҳозирча ягона, деб ёзади Terabayt сайти.
Supersonic Fun Voice Messenger иловаси фақат овозли хатларни ёзишга эмас, матнни овозли буйруқ билан юбориш, матнни овозга айлантириш функцияларига ҳам эга. Хабарни тинглаш имкони бўлмаганида уни матн кўринишида ўқиш ҳам мумкин. Дастурчиларнинг айтишларича, илова бир қанча сўзларни матн эмас, смайликларда ифодалайди.
Чатлар шахсий ёки гуруҳли шароитда амалга оширилиши мумкин. Овозли хабарлар тингланиши билан улар чатдан ўчиб кетади. Supersonic Fun Voice Messenger иловасининг имконитялари тез орада бошқа иловаларда ҳам тақдим қилиниши кутилмоқда. Ундан ҳозирча америкаликлар iOS ва Android платформалари фойдаланишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади