6 257
Мобил операторларнинг чексиз интернет тарифлари ва 5G технологияси Wi-Fi’ни сиқиб чиқаради
Telecom, Media & Finance Associates консалтинг компаниясининг таҳлилларига кўра, бепул Wi-Fi тармоқларидан фойдаланиш ўз долзарблигини йўқотмоқда ва яқин вақт ичида бу технология ҳеч кимга керак бўлмай қолади. Бу ҳолат биринчи навбатда АҚШда юз беради. Агар аввалроқ фойдаланувчилар юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш учун кафе ва ресторанларга кирган бўлса, бугунги кунга келиб мобил операторлар юқори тезликдаги маълумотлар узатишни таъминламоқда. Бу ҳақда «Дарё» ёзмоқда.
2020 йилга бориб сониясига бир неча ўн гигабайт тезликдаги маълумот узатишни таъминловчи 5G технологияси ҳамма жойда қўлланилиши мумкин. Дунёнинг етакчи мобил операторлари томонидан тақдим этилаётган чексиз интернет тарифлари Wi-Fi’га қарши турган омиллардан бирига айланди.
Агар аввалроқ фойдаланувчилар ўз интернет трафигини тежаш учун бепул Wi-Fi тармоғига уланиши керак бўлган бўлса, ҳозирда бу зарурият ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Бироқ Wi-Fi технологияси ҳозирча ўзининг аҳамиятини сақлаб турибди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди