Apple iPhone 7’ни махсус талқинда тақдим қилди

  • 22 март 2017, 09:15
  • 3 531
  • Технология
  • Apple iPhone 7’ни махсус талқинда тақдим қилди
    Анъанага кўра, бу йил ҳам Apple 21 мартни шунчаки қарши олгиси келмади. Куеча корпорация iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонининг «RED Special Edition» номли қизил рангли махсус моделларини тақдим қилди, деб ёзади "Terabayt" сайти. Алюминий корпусдан тайёрланган корпус ёрқин қизил тусда. Бу махсус модел Apple ва ОИТСга қарши халқаро кураш жамғармасининг (PRODUCT)RED лойиҳаси ўртасида ўрнатилган ҳамкорликнинг 10 йиллигига бағишланди. Бу вақтгача iPhone 7: «қора оникс», қора, кумуш ранг, тилла ва оч-пушти рангларда тақдим қилинган эди.

    «Apple корпорацияси — ОИТСга қарши кураш фондининг ҳомийларидан бири бўлиб, RED лойиҳаси доирасида жамғармага жаҳон миқёсида бу касалликка қарши курашиш учун 2006 йилдан бери 130 миллион АҚШ доллардан зиёд маблағ берган. Шунингдек, қизил рангли айфонларни сотиб олган инсонлар ҳам бу фонднинг фахрий аъзоларига айланиб, уларнинг маблағлари дунёдаги қашшоқлик ва касаллик ортиб бораётган ҳудудлар, жумладан Африканинг тропик ҳудудларидаги хайр-саховат ишларига сарфланади.

    iPhone’нинг (PRODUCT)RED талқинини барча интернет магазинлар орқали айни пайтда буюртма қилиш мумкин. Унинг 128 ГБ ва 256 ГБ доимий хотира талқинлари 24 мартдан 749-996 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади. 4.7 дюймли iPhone 7 Apple A10 процессори, 2 ГБ тезкор хотира (iPhone 7 Plus’да 3 ГБ), IP67 сертификатига эга, яъни корпуси сув ва чанг таъсирига чидамли.

    Жорий йилнинг 15 март ҳолатига кўра, 128 ГБ хотирага эга iPhone 7 «Малика» савдо мажмуасида 5,775,000 сўмдан сотилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Apple iPhone 7’ни махсус талқинда тақдим қилди