
Жанубий Кореянинг LG Electronics компанияси LG Pay номли ўзининг шахсий мобил тўлов тизимини яратмоқда. Кун.уз'нинг ёзишича, Американинг Dynamics фирмаси билан тегишли келишувга эришилган.
"Келишувга кўра, LG Dynamics томонидан ишлаб чиқилган симсиз магнитли технологияни қўллайди. Тўлов тизимини 2017 йилнинг июнида ишга тушириш режалаштирилмоқда", - дея таъкидлайди агентлик.
Технология смартфонни банк картаси маълумотини ўқий оладиган оддий қурилмага тегиши орқали харидлар учун пул тўлаш имконини беради. Ҳозирда мамлакатда шунга ўхшаш тўлов тизими бор, бу - Samsung Pay. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар