Олимлар Ер ва Марс тўқнашиши мумкинлигини маълум қилди

  • 22 март 2017, 12:05
  • 7 011
  • Технология
  • Олимлар Ер ва Марс тўқнашиши мумкинлигини маълум қилди
    АҚШнинг Висконсин университети олими Стивен Мейерс Ер ва Марс миллиардлаб йилдан сўнг тўқнашиши мумкинлигини айтди, деб ёзади «Дарё» нашри.

    Мейерс ва унинг ҳамкасблари Қуёш тизими тартибсиз тизим деган хулосага келди, яъни унинг хатти-ҳаракатлари бошланғич шароитлар ўзгаришидан таъсир олади. Ушбу ҳолатда бу сайёра орбитасининг кеплер элементлари бироз ўзгарса ҳам, катта вақт оралиғидан сўнг бутун тизим динамикасида катта ўзгаришларга олиб келади.

    Олимлар Қуёш тизимида тартибсиз жараёнлар изларини топа олди. Бунинг учун мутахассислар геологик маълумотлар ёрдамида сайёрага тушадиган нур оқими ўзгаришларини кузатди. Энергиянинг тебраниши, ўз навбатида, сайёра орбитаси элементларининг ўзгаришларига боғлиқ ва иқлим ўзгаришларини келтириб чиқаради.

    Олимлар сўнгги 50 миллион йил ичида Ер орбитаси 2,4 миллион йил даврийлик билан ўз шаклини бироз ўзгартирганидан хабардор эди. Тахминан шундай даврийликда иқлим ўзгаришлари ҳам қайд этилган. Аммо Колорадода топилган намуналар тахминан 85 миллион йил аввал даврийлик 1,2 миллион йилга тенг бўлганини кўрсатди.

    Иқлим ўзгаришлари даврийлигининг икки ҳисса ортишини олимлар Ер ва Марснинг ўзаро таъсирига боғлади. Уларнинг фикрича, бундай ҳодиса тартибсиз тизимларга хос.

    Хусусан, бу яқин миллиард йиллар ичида Ер ва Марс тўқнашиши мумкинлигини билдиради (агар унгача улар Қуёш томонидан йўқ қилиб юборилмаса). Шу билан бирга, олимлар фалокат эҳтимоли ўта кичик эканлигини таъкидламоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Олимлар Ер ва Марс тўқнашиши мумкинлигини маълум қилди