Microsoft Хитой ҳукумати учун Windows 10 операцион тизимининг махсус талқинини тақдим этди

  • 23 март 2017, 13:21
  • 4 219
  • Технология
  • Microsoft Хитой ҳукумати учун Windows 10 операцион тизимининг махсус талқинини тақдим этди
    Microsoft корпорацияси Windows 10 операцион тизимининг Хитой ҳукумати учун мўлжалланган янги махсус талқинини яратди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашрига таяниб, «Дарё» хабар берди.

    Янги талқиндаги Windows 10 China Electronics Technology Group давлат компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Операцион тизимга айнан қандай ўзгаришлар киритилгани маълум қилинмаган.

    Янги операцион тизим Microsoft’нинг Хитой бозоридаги истиқболини яхшилаши кутилмоқда. Хитой ҳукумати томонидан киберхавфсизлик бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганидан сўнг Microsoft’нинг Хитой бозоридаги савдоси жиддий зарар кўрган эди.

    Маълум қилинишича, янги Windows 10 аллақачон учта объектда, хусусан, Хитой божхона тизимида синаб кўрилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Microsoft Хитой ҳукумати учун Windows 10 операцион тизимининг махсус талқинини тақдим этди