
Google Instagram ижтимоий тармоғига рақобатчи бўлиши кутилаётган Google Photos фотосервисини тақдим этди. Бу ҳақда «Ведомости»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
28 май, пайшанба куни бўлиб ўтган конференцияда сервиснинг iOS ва Android учун мўлжалланган дастурлари ҳам намойиш этилди.
Сервисни ишлаб чиқишда ҳар қандай қурилмадан олинган фотосуратларни бир ерда тўплаб, уларни тезкорлик билан саралаш вазифаси кўзда тутилган. Керакли суратни тезроқ ва қулайроқ топиш учун Google юзни таниш технологиясини қўлламоқчи, у киши суратларда белгиланмаган тақдирда ҳам, унинг расмларини топиб бериши мумкин.
Тасвир ва видеоларни таҳлил қилиш, тэг қўйиш ишлари автоматик тарзда амалга оширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар