date
views 6 215

Google Android учун iOS’никидан кучли хавфсизлик платформаси яратади

Google Android учун iOS’никидан кучли хавфсизлик платформаси яратади
iOS’нинг хавфсизлик бўйича янгиланишлари мунтазам ва барча айфон моделлари учун бир вақтда эълон қилинади. Android тизими эса бу борада мақтана олмайди. Android фойдаланувчиларининг деярли ярми хавфсизлик бўйича тизим янгиланишларини олмайди. Боиси бу каби «гуглофон»ларни 100 дан ошиқ турли смартфон брендлари ишлаб чиқаради, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Google дастур платформасини тўлиқ янгилаш орқали яқин орада бу муаммога чек қўйишни режа қилган. Бу тўғрида Google’нинг Android хавфсизлиги бўлинмаси раҳбарлари Адриан Людвиг ва Мелинда Миллер маълум қилишди. Маълум бўлишича, Google, Pixel ва Nexus смартфон брендларигина мунтазам равишда хавфсизлк тизими билан таъминланар экан.

Людвигнинг айтишича, Google бунинг учун ишлаб чиқарувчилар билан яқиндан ишлай бошлайди. Ушбу платформада барча анроид қурилмаларнинг тизимини 2 ойлаб эмас, бир кунда янгилаш мумкин бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google Android учун iOS’никидан кучли хавфсизлик платформаси яратади