date

Apple компанияси янги авлод MacBook Proларини расман тақдим қилди

Apple компанияси янги авлод MacBook Proларини расман тақдим қилди

Янги қурилмалар M5, M5 Pro ва M5 Max процессорлари билан жиҳозланган бўлиб, компания маълумотига кўра, ушбу чиплар сунъий интеллектга асосланган вазифаларни бажариш учун янада юқори самарадорликка эга.

Хусусан, янги процессорлар нейрон тармоқлар билан ишлаш, видеони таҳрирлаш, катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва AI иловаларни ишлатишда олдинги авлодга нисбатан тезкорроқ ва энергия тежамкорроқ экани таъкидланмоқда.

Шунингдек, янги MacBook Pro моделларининг нархи ҳам янгиланган техник имкониятлар сабаб ўртача 100–200 долларга қимматлагани маълум қилинди.

Компания янги ноутбуклар профессионал фойдаланувчилар — дастурчилар, дизайнерлар ва видео муҳаррирлар учун мўлжалланганини алоҳида қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси янги авлод MacBook Proларини расман тақдим қилди