date

Apple'нинг арзон MacBook Neo модели синовдан ўтди

Apple'нинг арзон MacBook Neo модели синовдан ўтди

Apple компаниясининг янги MacBook Neo ноутбуки илк бор benchmark тестларидан ўтказилди. Қурилма iPhone 16 Pro смартфонларида қўлланилган 6 ядроли A18 Pro чипи билан жиҳозланган. Синов натижаларига кўра, ноутбук бир ядроли режимда 3461 балл, кўп ядроли режимда эса 8668 балл тўплаган. График имкониятлари учун жавобгар бўлган Metal кўрсаткичи эса 31286 баллни ташкил этди. Бу ҳақда macrumors.com хабар беради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, MacBook Neo'нинг кўп ядроли унумдорлиги M1 чипига эга MacBook Air билан деярли бир хил. Бироқ, бир ядроли тезлик бўйича янги модель M3 ва M4 чипларига яқинроқ натижа кўрсатмоқда. Бу хусусият интернетда кезиш, ҳужжатлар билан ишлаш ва видео томоша қилиш каби кундалик вазифалар учун жуда мос келади. Ноутбук оғир монтаж ёки 3D моделлаштириш каби мураккаб жараёнлар учун мўлжалланмаган.

Apple ушбу моделни Windows асосидаги арзон ноутбуклар ва Chromebook'ларга рақобатчи сифатида тақдим этмоқда. Компания маълумотларига кўра, A18 Pro чипи кундалик вазифаларда энг оммабоп Intel Core Ultra 5 процессори ноутбуклардан 50 фоизгача тезроқ ишлайди. Сунъий интеллект билан боғлиқ амалларда эса бу кўрсаткич 3 баробаргача етиши мумкин.

MacBook Neo'нинг бошланғич нархи 599 долларни ташкил этади. Ҳозирда қурилма учун олдиндан буюртмалар қабул қилинмоқда, унинг расмий савдоси эса 11-март кунидан бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Apple'нинг арзон MacBook Neo модели синовдан ўтди