Bungie студиясидан янги Marathon ўйини чиқди

Машҳур Halo ва Destiny ўйинлари муаллифлари бўлган Bungie студияси саккиз йиллик танаффусдан сўнг ўзининг янги лойиҳаси Marathon'ни тақдим этди. Ушбу extraction жанридаги шутер ҳозирда шахсий компьютерлар, PlayStation 5 ҳамда Xbox Series X/S платформаларида фойдаланиш учун очиқ. Ўйиннинг нархи 40 долларни ташкил этади. Бу ҳақда rozetked.me хабар беради.
Ўйинчилар етти хил киборг ёлланама аскардан бирини танлаб, жанг майдонига киришлари мумкин. Улар орасида махсус «падалшик» қаҳрамони ҳам мавжуд бўлиб, у тайёргарликсиз тўғридан тўғри давом этаётган ўйинга қўшилиш имконига эга. Дастлабки босқичда фойдаланувчиларга тўртта харита ва 28 турдаги қурол тақдим этилади.
Ишлаб чиқувчилар келажакда янги контентларни бепул тақдим этишни ваъда қилишмоқда. Ўйиндаги жанговар рухсатномалар фақат визуал кўринишни ўзгартирувчи буюмларни ўз ичига олади ва улар ўйин жараёнига таъсир кўрсатмайди. Биринчи мавсумнинг асосий мақсади қимматбаҳо жиҳозларни йиғиш ва эвакуация қилинишдан иборат.
Иккинчи мавсум эса июн ойига режалаштирилган бўлиб, унда янги қаҳрамон, тунги харита режими ва The Cradle тизими қўшилиши кутилмоқда. Гарчи расмий эълон қилинмаган бўлса ҳам, ESRB рейтинг ташкилоти ўйиннинг PlayStation 4 ва Xbox One учун ҳам чиқиш эҳтимолини тасдиқлаган. Россия ҳудудида серверларга кириш чекланган бўлса-да, ўйинчилар турли усуллар билан ушбу тўсиқларни четлаб ўтишга муваффақ бўлишмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!