Steam Machine консоли 2026 йилда чиқмаслиги мумкин

Валве компанияси ўзининг янги Стеам Мачине консоли ҳамда Стеам Фраме номли ХР гарнитурасини 2026 йил якунига қадар бозорга чиқаришга умид қилмоқда. Компания расмий блогида маълум қилинишича, глобал иқтисодий инқироз ва бутловчи қисмлар тақчиллигига қарамай, лойиҳа устидаги ишлар давом этмоқда. Бу ҳақда wylsa.com хабар беради.
Дастлабки режаларга кўра, қурилма 2026 йил бошида сотувга чиқиши керак эди, бироқ хотира чиплари нархининг кескин ошиши ва етказиб беришдаги муаммолар сабабли муддатлар бир неча бор ўзгартирилди. ИДC таҳлилий агентлиги мутахассислари хотира нархлари 2027 йилгача юқори даражада қолишини башорат қилмоқда, бу эса консол тақдимоти яна ўртага сурилиши мумкинлигидан далолат беради.
Шунга қарамай, Валве маркетинг бўлими раҳбари Кейси Бойл миш-мишларни рад этиб, компания ўз ваъдасига содиқ қолишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Стеам Мачине, Стеам Cонтроллер ва Стеам Фраме маҳсулотларини жорий йил охиригача фойдаланувчиларга етказиб бериш режалаштирилган. Ҳозирча технология ихлосмандлари компаниянинг ушбу қийин вазиятдан қандай чиқиб кетишини кузатишмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!