Apple АҚШда ByteDance иловаларини блокламоқда

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Apple АҚШ ҳудудидаги фойдаланувчилар учун БйтеДансе компаниясига тегишли иловаларни App Store орқали юклаб олиш ва янгилаш имкониятини чеклади.
- Чекловлар TikTokдан ташқари Доубао чат-боти ва Фанқие Новел каби платформаларга ҳам тааллуқли.
- Бу чоралар АҚШ Конгресси БйтеДансе компаниясига тегишли иловаларни тарқатишни тақиқлаганидан кейин жорий этилди.
АҚШ ҳукумати ва Хитойнинг БйтеДансе компанияси ўртасидаги келишувлардан сўнг, Аппле ўзининг Апп Сторе дўконида янги техник чекловларни жорий этди. Эндиликда АҚШ ҳудудида бўлган фойдаланувчилар БйтеДансе компаниясига тегишли бўлган иловаларни юклаб олиш ёки янгилаш имкониятидан маҳрум бўлишди. Ушбу ўзгаришлар асосан ТикТок ижтимоий тармоғига қаратилган бўлса-да, компаниянинг бошқа сервисларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда habr.com хабар беради.
АҚШ Конгресси томонидан қабул қилинган қонунга кўра, назорат пакети БйтеДансе компаниясига тегишли бўлган иловаларни тарқатиш тақиқланган. Шу сабабли, иПҳоне фойдаланувчилари иловаларни юклашга уринганда, уларнинг ҳудудида ушбу дастур мавжуд эмаслиги ҳақида хабар олмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, Аппле фойдаланувчиларнинг жойлашувини аниқлаш учун GPS, Wи-Фи роутер кодлари ва СИМ-карта маълумотларидан фойдаланувчи мураккаб тизимларни ишга туширган.
АҚШ расмийлари БйтеДансе компаниясини Хитой ҳукумати билан алоқадорликда ва миллий хавфсизликка таҳдид солишда айблаб келади. Ушбу чекловлар нафақат ТикТок, балки AIга асосланган Доубао чат-боти ва Фанқие Новел каби платформаларга ҳам дахлдор. Гарчи Андроид фойдаланувчилари иловаларни бошқа манбалардан ўрнатиш имконига эга бўлса-да, Гоогле ҳам ўзининг Плай Сторе дўконида ушбу дастурларни чеклаб қўйди.
Аппле компанияси мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермади. Бироқ, компаниянинг сўнгги ҳаракатлари Апп Сторе дўконининг минтақавий версияларини техник жиҳатдан янада қатъийроқ ажратишга қаратилганини кўрсатмоқда. Бу жараён АҚШда ТикТок эгалигининг ўзгариши ва маҳаллий инвесторлар, жумладан Орасле ва Силвер Лаке консорциуми иштирокидаги битимдан кейин янада жадаллашди.































Изоҳлар 0
…