YouTube видеопортали яратувчилари портал ташкил топганининг 10 йиллигига “The A-Z of YouTube” (YouTube А дан Я гача) деб аталган, хизматнинг фаолияти давомидаги энг машҳур клиплардан тузилган клип яратди. Ушбу ролик YouTube Spotlight расмий каналида жойлаштирилди ва намойишнинг биринчи кунларида 2,8 млн марта кўрилди, деб хабар бенрмоқда Kun.uz.
Умумий ҳисобда ушбу микс клипда 75та энг машҳур клиплар жамланган, уларни шартли равишда 18та услуб – ҳайвонлар, мемлар, янгиликлар, Gangnam Style ва бошқаларга ажратиш мумкин. Бу клипдаги барча иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхати роликнинг YouTube’даги саҳифасида чоп этилган.
Юбилейга аталган видео машҳур видеолар китобини очиш билан бошланади ва охирида YouTube’да биринчи жойлаштирилган “Мен ҳайвонот боғидаман” деган клипга ҳавола бериш билан якунланади. Дарвоқе, бу клипни ҳали ҳам YouTube’да кўриш мумкин ва 10 йил ичида у 24 млн марта намойиш қилинган.
YouTube’да жойлаштирилган энг машҳур видео Gangnam Style клипи бўлган, у 2012 йилнинг июль ойидан 2015 йилнинг май ойигача 2,3 млрд мартадан кўпроқ намойиш йиғган. 2014 йилда ушбу клип 2 147 483 647 марта намойиш қилиниб, YouTube’нинг ҳисоблагичи ишдан чиқишига сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди