23:28 / 25.03.2017
8 042

Йўлдаги қоидабузарликлар учун жарималарни уйдан тўлаш имкони пайдо бўлди

Йўлдаги қоидабузарликлар учун жарималарни уйдан тўлаш имкони пайдо бўлди
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар ва пиёдалар учун ажойиб имконият. Эндиликда, улар жарималарни исталган вақтда, исталган жойда тўлашлари мумкин. Бунинг учун банк шохобчасига бориш, вақт сарфлаш талаб этилмайди.

Республикадаги кўп сонли мобил тўлов воситаларидан бири Payme хизмати ЙҲХББ жарималарини тўлаш имкониятини жорий қилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Бунинг учун смартфонингизда тизим иловасини юклаб олишингиз ва унда банк карточкангизни рўйхатдан ўтказишингиз лозим. Сўнгра, жарима рақами ҳамда талаб қилинган суммани киритсангиз кифоя. Тизим бирваракайига 2 млн сўмгача миқдорда пул ўтказиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Payme тўлов тизими Uzcard Online пластик карточкаларингиздаги маблағларингизни бошқаришингиз мумкин.

Шу билан бирга, иловадан фойдаланиш учун телефонингизда матнли хабарнома хизмати ёқилган бўлиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Йўлдаги қоидабузарликлар учун жарималарни уйдан тўлаш имкони пайдо бўлди