19:36 / 26.03.2017
5 241

АҚШ компаниялари YouTube саҳифаларидаги рекламалардан воз кечмоқда

АҚШ компаниялари YouTube саҳифаларидаги рекламалардан воз кечмоқда
Американинг салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи Pepsi холдинги, мамлакатнинг энг йирик чакана савдо тармоғи – Walmart компанияси ва машҳур Starbucks қаҳвахоналар тармоғи YouTube видеохизматида рекламалар жойлаштирмаслик акциясига қўшилганларини эълон қилишди. Бунга экстремистларга доир видеолавҳалар билан боғлиқ можаролар сабаб бўлди, деб ёзади Кун.уз нашри.

"Биз айрим реклама роликларимиз зўравонлик ва кўролмаслик кабиларни тарғиб қилувчи видеолар орасида намойиш этилганидан афсусдамиз", - дейилади Pepsi хабарида. Унда айтилишича, бу компаниянинг "асосий қадриятларига зиддир".

"Бизларни бириктириб қўйган лавҳалар даҳшатлидир ва компания обрўсига мос келмайди", - деб таъкидлашган Walmart компаниясида.

Starbucks ҳам вақтинча YouTube сайтида реклама жойлаштиришдан бош тортишини маълум қилди.

Аввалроқ, бир неча компанияларнинг YouTube сайтидаги реклама роликлари экстремист кайфиятдаги лавҳалар билан бирга намойиш этилгани ҳақида шов-шувли хабарлар пайдо бўлди. Шундан сўнг, бир неча йирик компаниялар Google интернет-гигантига тегишли YouTube сайти билан бу борада ҳамкорлик қилишдан бош тортди.

Улар орасида Американинг Verizon ва AT&T телекоммуникация компаниялари, косметика ва тиббий анжомлар ишлаб чиқарувчи Johnson & Johnson, шунингдек, Буюк Британиянинг Royal Bank of Scotland, HSBC ва Lloyds банклари бор.

Google, ўз навбатида, реклама қандай жойлаштирилиши бўйича назоратни кучайтириш борасида қўшимча чоралар кўрилишига ваъда берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШ компаниялари YouTube саҳифаларидаги рекламалардан воз кечмоқда