16:14 / 30.05.2015
6 743

Lenovo Smart Shoes “ақлли” кроссовкалари тақдим этилди

Lenovo Smart Shoes “ақлли” кроссовкалари тақдим этилди

Lenovo Tech World халқаро технологик конференция доирасида компания, Smart Cast ва Magic View ускуналаридан ташқари, ишлаб чиқилаётган яна бир янгилик – Lenovo Smart Shoes “ақлли” кроссовкалари концептини ҳам намойиш этди, деб ёзади Kun..uz.
Янги кроссовка фитнес билан шуғулланаётган одамнинг физиологик кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни кузатиб, таҳлил қилиб боради. Шунингдек, у юрак уриши ва калориялар ёнишини қайд қилиб боради. Кроссовкага ўрнатилган GPS қабул қилгичи ёрдамида фойдаланувчи турган ерини аниқлаши ва энди қаерга қараб юришини аниқлаб олиши мумкин бўлади.

Компания вакилларининг таъкидлашича, ушбу концепт “Буюмлар Интернети” (Internet-of-Things, IoT) стратегиясига тўла мос келади. Ушбу лойиҳа тўлақонли экотизим яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Тахмин қилинишича, кроссовкалар жорий йилнинг апрель ойида эълон қилинган, Lenovo, Vibram ва BJDW компаниялари томонидан ҳамкорликда олиб борилаётган Smart Shoe: Vibram and Lenovo look into the Future лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Lenovo Smart Shoes “ақлли” кроссовкалари тақдим этилди