Оператив хотира ва SSD нархи ошиши сабабли Lenovo ноутбуклари қимматлашади

Lenovo компанияси ўзининг компьютер ва ноутбуклари нархини навбатдаги марта оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Хитойнинг Сина ресурси хабарига кўра, компания июль ойидан кучга кирадиган янги нархлар ҳақида ўз ҳамкорлари ва дистрибюторларини аллақачон огоҳлантирган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Маълум қилинишича, айрим оммабоп моделларнинг нархи 1000 юандан кўпроққа, яни тахминан 150 долларга кўтарилади. Lenovo учун бу 2024-йил ҳисобидан нархларнинг иккинчи марта оширилиши бўлади. Тайёр компьютерлар ва ноутбуклар нархининг ўсиши оператив хотира (DRAM) ҳамда маълумотларни сақлаш қурилмалари (SSD ва HDD) таннархи ошиб бораётгани билан боғлиқ.
ТрендФорсе таҳлилчилари жорий йилнинг апрель ойида DRAM нархи бир чоракда 63 фоизгача сакраши мумкинлигини прогноз қилган эди. Лехар компанияси мутахассислари эса оператив хотира нархи йил якунига қадар икки бараваргача ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Ҳозирги вақтда узоқ муддатли шартномаларнинг мавжудлиги ҳам маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришни кафолатламаяпти, чунки бозордаги талаб ишлаб чиқариш қувватларидан сезиларли даражада юқори. Аввалроқ нархларни ошириш ҳақида ASUS, Фрамеворк, Маингеар ва бошқа бир қатор йирик брендлар ҳам эълон қилган эди.






























Изоҳлар 0
…