Google Chrome учун энг фойдали кенгайтмалар

  • 28 март 2017, 18:51
  • 4 332
  • Технология
  • Google Chrome учун энг фойдали кенгайтмалар
    Бугунги кунда энг оммабоп браузерлардан бири — Google Chrome сайтлар ва интернет-саҳифаларнинг қўшимча имкониятларидан фойдаланиш имконини берувчи махсус кенгайтмаларни таклиф қилади. Кенгайтмалар дўконига кириш учун (уларнинг катта қисми бепул) Созламалар→Кенгайтмалар→Яна кенгайтмалар (саҳифа пастида)га ўтишингиз кифоя.

    Mini YouTube

    Ушбу кенгайтма саҳифани пастга ўтказаётган вақтингизда, қўйилиб турган видеодан иборат ойначани ҳосил қилади. Ойначанинг ўзингизга қулай ўлчамини ва жойлашувини танлашингиз мумкин.

    Better Search

    У сизга Google’да тезроқ ва самаралироқ қидириш имконини беради. Шу билан бирга, у нафақат қидирув тизимининг аллақачон мавжуд имкониятларини самаралироқ қўллашда ёрдам беради, балки ўзининг бир қатор ноёб функцияларини ҳам қўшади.

    The Great Suspender

    Ушбу кенгайтма Chrome’нинг кўп трафик ва кўп қувват сарф қилиш муаммосини ҳал этишда кўмаклашади. У браузердаги фойдаланилмаётган илова (вкладка)ларни «ухлатиб қўяди», шу тариқа, аккумулятор қуввати ва тезкор хотирани тежайди.

    Маtа

    Браузерга тунги режимни қўшадиган кенгайтма. У кечки пайт, кўзлар ёруғликка янада таъсирлироқ бўлиб қолган вақтда ўқишни қулай қилиш учун керак. Кенгайтма тунги режимни ёқадиган ва ўчирадиган битта тугмадан иборат.

    Minimap

    Баъзи веб-саҳифалар жуда катта ҳажмли бўлганидан, унинг энг пастига тушиш учун сичқонча ғилдиракчасини бир неча ўн марта айлантиришга тўғри келади. Minimap бундай саҳифанинг тахминий харитасини кичрайтирилган тасвир сифатида кўриш имконини беради. Шу тариқа, саҳифанинг қайси қисмида эканлигингизни баҳолайсиз, зарур бўлса бир марта сичқончани босиш орқали, керакли жойга ўтасиз.

    Манба: «Дарё»

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Google Chrome учун энг фойдали кенгайтмалар