Intel янги Arc Pro карталарини намойиш қилади

Intel 25 март куни иккита янги профессионал видеокартани — Arc Pro B70 ва Arc Pro Б65'ни тақдим этиши кутилмоқда. Videocardz хабарига кўра, ҳар икки модель ҳам BMG-G31 Battlemage GPU асосида қурилган ва компания расмий тақдимот олдидан ихтисослашган ОАВ билан дастлабки эмбарго остидаги материалларни аллақачон улашган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Айтилишича, кучлироқ Arc Pro B70 32 та Xe ядроси ва 32 GB GDDR6 хотира билан жиҳозланади. Унинг қувват истеъмоли версиясига қараб 160 W дан 290 W гача бўлади, Интел'нинг ўз эталон модели эса 230 W деб кўрсатилган. Бу Arc Pro Б60'дан 90 W юқори бўлади. Шунингдек, карта 256-битли хотира шинаси билан келиши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, Arc Pro B65 20 та Xe ядроси ва худди шундай 32 GB GDDR6 хотира билан тақдим этилади. Унинг қувват истеъмоли тахминан 200 W атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу икки карта катта хотира сиғимига муҳтож бўлган профессионал фойдаланувчиларга мўлжаллангандек кўринади, шу билан бирга Интел'нинг Battlemage қаторини истеъмолчига йўналтирилган маҳсулотлардан ташқарига ҳам кенгайтиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!