16:13 / 31.03.2017
6 944

Telegram’да аудиоқўнғироқларни қандай ишга тушириш мумкин?

Telegram’да аудиоқўнғироқларни қандай ишга тушириш мумкин?
30 март куни Telegram’да овозли қўнғироқлар функцияси пайдо бўлди, деб ёзади Дарё. Дастлаб улар фақат Ғарбий Европа фойдаланувчилари учун мўлжаллангани, бошқа мамлакатларда эса ундан бир неча кундан кейин фойдаланиш мумкин бўлиши айтилганди.

Аммо қўнғироқларни ҳозирнинг ўзидаёқ ишга тушириш мумкин, деб ёзади нашр. Функция тўғри маънода вирус каби тарқалмоқда. Агар танишларингиздан бирортасида қўнғироқлар функцияси ишлаётган бўлса, ундан сизга қўнғироқ қилишни сўранг, шунда сизда ҳам бу функция ишга тушади. Фақат, дастурнинг сўнгги версиясини ўрнатишингиз керак, акс ҳолда сизга қўнғироқ қилиша олмайди.

Telegram қисқа вақт ичида фақат 50 марта қўнғироқ қилиш имконини беради, шундан сўнг ушбу имкониятни блоклаб қўяди — бу, эҳтимол вақтинчалик бўлиши мумкин. Аммо, шу тариқа, фойдаланувчилар янги функциянинг вирусли рекламасида иштирок этиш билан бирга, уни бирйўла синовдан ҳам ўтказмоқда: бу — оқилона реклама йўли, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram’да аудиоқўнғироқларни қандай ишга тушириш мумкин?