Tesla компанияси Gigafactory заводи қурилиши ҳақидаги маълумотлар билан бўлишишда давом этмоқда. Куни-кеча завод қурилаётган жойдан олинган 2 та янги сурат чоп этилди. Суратлардан қурилишнинг жадал суръатлар билан бораётганини кўриш мумкин, деб ёзади Кун.уз нашри.
Заводдаги барча ишлаб чиқариш хоналарининг умумий майдони 456 минг квадрат метрни ташкил қилади. Корхонада 6 мингга яқин киши ишлайди.
Компания заводни электр энергия билан мустақил таъминламоқчи. Бунинг учун завод томи тўлиқ қуёш батареялари билан қоплаб чиқилади. Шунингдек, завод периметри бўйича қўшимча қуёш панеллари ўрнатилади. Бу панеллар берадиган умумий электр энергия миқдори 70 МВт ни ташкил қилади.
Завод ўзини сув билан ҳам мустақил таъминлашни режалаштирмоқда. Бу мақсадда унинг ҳудудида ёпиқ сув таъминоти тизими қурилади. Бу тизим эвазига завод 6 та тозалаш даражасидан ўтган сув олади ва шу тариқа ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган чучук сувнинг 80 фоизини тежайди. Келажакда электр энергияни самарали тежашга имкон берувчи замонавий иқлим назорати тизимини ўрнатиш режалаштирилган.
Компания вакиллари завод 2020 йилгача тўлиқ қувват билан ишга тушишига умид қилишмоқда. Шунда завод Tesla электромобилларига батареялар ва Powerwall аккумуляторлари ишлаб чиқара бошлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди