
Японияда 1 апрель куни валютани тартибга солиш тўғрисидаги янги қонун кучга кирди. Унга мувофиқ, криптовалюта, хусусан, биткоинлар тўлов воситаси мақомига эга бўлди. Расмий пул бирлиги сифатида фақат иена қолди. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Қонуннинг кучга кириши муносабати билан, япон банклари блокчейн технологияларини синовдан ўтказишни ва банклараро пул ўтказмаларида улардан фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишни бошлайди.
Nikkei нашрининг ёзишича, Японияда Bitcoin, Ripple, Litecon ва бошқа виртуал валюталарнинг мамлакат бўйлаб айланмаси 185 миллиард иенани (1,67 миллиард долларни) ташкил этади.
Fuji Chimera тадқиқот институти мутахассислари 2020 йилга бориб бу кўрсатгич 10 баробарга ошиб кетишини тахмин қилмоқда.
Март ойида биткоинларнинг котировкаси ўз қиймати бўйича рекорд ўрнатган — бир биткоиннинг қиймати 1250 долларга етиб, криптовалютанинг нархи олтиндан ошиб кетган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар