7 562
Apple нинг 200 минг долларлик ноёб компьютерини утилизацияга топшириб юборган аёл қидирилмоқда
АҚШдаги Кремний водийсида жойлашган Утилизация маркази Apple ишлаб чиқарган илк шахсий компьютерларидан бири бўлган ноёб компьютерни чиқинди сифатида топшириб юборган аёлни қидирмоқда, деб ёзмоқда Kun.uz. Ушбу Apple I русумидаги компьютернинг нархи 200 минг долларга яқинни ташкил қилади, деб хабар бермоқда компания.
SanJoseMercuryNews нашрининг ёзишича, аёл ўз эрининг ўлимидан кейин уйини тозалаётган пайтда эрига тегишли бўлган электроника солинган бир нечта қутини утилизацияга топшириб юборган. Чиқиндилар орасида Apple I компьютери ҳам бўлган. Бу компьютер яқинда шахсий коллекциялардан бирига сотиб юборилди. Шу муносабат билан утилизация компанияси аёлга ушбу компьютер учун 100 минг доллар беришга тайёрлигини айтмоқда.
Apple I компьютери Apple асосчилари Стив Жобс, Стив Возняк ва Рон Уэйн томонидан яратилган шахсий компьютернинг илк моделларидан ҳисобланади. Компьютер 1976 йилда 200 дона миқдорида ишлаб чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди