АҚШда Telegram асосчисига ҳужум қилишди

АҚШда Telegram асосчисига ҳужум қилишди
АҚШда Telegram асосчисига ҳужум қилишди

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилишича, Сан-Франциско кўчаларидан бирида унга номаълум шахслар ҳужум қилиб, телефонини тортиб олишга уринган. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

«Ҳозиргина Mission 980’да (Сан-Францискодаги кўчалардан бири) менинг телефонимни тортиб олишга уринган йигитлар билан муштлашдим. Хавфли жойлар, дейсизми? Руслар учун эмас», – деб ёзди Дуров Twitter’даги саҳифасида.

2014 йил охирида Дуров Россияни тарк этгани ва қайтишни режалаштирмаётганини маълум қилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар