OpenAI ва Anthropic маркетинг соҳасидаги топ-менежерларни жалб қилмоқда

Техно1 дақиқа ўқиш154
OpenAI ва Anthropic маркетинг соҳасидаги топ-менежерларни жалб қилмоқда

Сунъий интеллект соҳасидаги етакчи стартаплар бўлган "OpenAI" ва "Anthropic" компаниялари ўз ишланмаларини самаралироқ сотиш мақсадида маркетинг мутахассисларини фаол жалб қила бошлади. Соҳада дастурчилар учун кураш доимий бўлсада, эндиликда асосий эътибор корпоратив мижозлар билан ишловчи менежерларга қаратилмоқда. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар беради.

Маълумотларга кўра, ҳар икки компания сўнгги вақтларда "Салесфорсе", "Сноwфлаке" ва "Даталог" каби йирик ташкилотларнинг раҳбарларини ўз томонига оғдириб олган. Масалан, "Салесфорсе" таркибидаги "Slack" платформасини бошқарган Дениз Дрессер "OpenAI" компаниясига даромадлар бўйича директор этиб тайинланди.

Маркетинг тузилмалари раҳбарлари сунъий интеллект стартаплари учун корпоратив муҳитдаги алоқалари туфайли жуда муҳим ҳисобланади. Бу алоқалар дастурий таъминот ва хизматларни йирик бизнес вакилларига муваффақиятли сотишда ёрдам беради.

"Anthropic" бошиданоқ бизнес бозорига йўналтирилган бўлса, "OpenAI" бу соҳага яқинда жиддий эътибор қаратди.

Жорий йилнинг январь ҳолатига кўра, "OpenAI" умумий даромадининг 40 фоизини корпоратив сектордан олган. Йил якунига қадар бу кўрсаткич 50 фоиздан ошиши кутилмоқда.

Ноябрь ойидаги ҳисоботларга кўра, компаниянинг бутун дунё бўйлаб 1 миллиондан ортиқ бизнес фойдаланувчилари мавжуд.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?