АҚШ SpaceX ва Amazon учун сунъий йўлдош қоидаларини янгилади

АҚШ Федерал алоқа комиссияси (FCC) сунъий йўлдош спектридан биргаликда фойдаланиш қоидаларини модернизация қилишни маъқуллади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Эски чекловлар геостационар орбитадаги эски сунъий йўлдошларни ҳимоя қилиш мақсадида "Starlink" каби паст орбитали тизимлар қувватини чеклаб келган. Энди улар замонавий технологияларга асосланган янги ҳимоя чоралари билан алмаштирилади.
FCC баёнотига кўра, ўнлаб йиллар давомида амалда бўлган тартиб операторларнинг истеъмолчиларга юқори тезликдаги хизматларни тақдим этиш имкониятини чеклаган. Бу ўзгариш "SpaceX" ва "Amazon" компанияларининг сунъий йўлдош интернети тезлигини сезиларли даражада оширишга қаратилган.
Комиссия маълумотларига кўра, худди шунча сунъий йўлдошдан фойдаланган ҳолда тармоқнинг ўтказувчанлик қобилиятини 100-700 фоизга ошириш имконияти яратилади. Шунингдек, "Starlink" ўзининг сунъий йўлдош интернетини Гибралтарда ишга туширганини эълон қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!