date

Редми Wатч 6 ва Редми Wатч 6 НФC глобал бозорга чиқди

Редми Wатч 6 ва Редми Wатч 6 НФC глобал бозорга чиқди

Илгари фақат Хитой бозорида тақдим этилган Редми Watch 6 ва Редми Watch 6 НФC ақлли соатлари эндиликда глобал миқёсда сотувга чиқарилди. Ҳозирда ушбу қурилмалар Полша, Руминия ва Таиланд бозорларида харидорларга тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги моделлар 2,07 дюймли йирик АМОЛEД дисплей билан жиҳозланган бўлиб, унинг энг юқори ёрқинлиги 2000 нитга етади. Қурилмалар сунъий йўлдош навигацияси ҳамда 150 дан ортиқ спорт машғулотлари режимини қўллаб-қувватлайди.

Соатларнинг аккумулятор сиғими 550 мА/соатни ташкил этади, бу эса бир марта қувватлаш орқали 24 кунгача ишлаш имконини беради. Редми Watch 6 НФC версияси эса Мастерcард ва Виса карталари ёрдамида контактсиз тўловларни амалга ошириш функциясига эга.

Нархларга тўхталадиган бўлсак, стандарт Редми Watch 6 модели тахминан 100-120 доллар атрофида сотилмоқда. НФC функциясига эга версия эса ҳозирча фақат Полшада мавжуд бўлиб, унинг нархи тахминан 137 долларни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Редми Wатч 6 ва Редми Wатч 6 НФC глобал бозорга чиқди