date

Европада Oppo Find X9 Ultra сотувлари рекорд ўрнатди

Европада Oppo Find X9 Ultra сотувлари рекорд ўрнатди

Хитойнинг «Oppo» компанияси томонидан тақдим этилган янги «Find X9 Ultra» камерофони Европа бозорларида катта муваффақият қозонмоқда. Қурилма Испания, Италия, Буюк Британия, Франция ва Швеция каби 26 та давлатда расман сотувга чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Талабнинг юқорилиги сабабли айрим мамлакатларда онлайн дўконлар фаолиятида узилишлар кузатилди.

Франция бозорида смартфоннинг 512 GB хотирага эга талқини тўлиқ сотиб бўлинди. Ҳозирда ушбу моделни буюртма қилган мижозлар етказиб беришни икки ойдан ортиқ кутишларига тўғри келмоқда.

Қурилманинг нархи юқори бўлишига қарамай, харидорларнинг қизиқиши пасайгани йўқ.

Испанияда янги моделга берилган олдиндан буюртмалар сони ўтган йилги кўрсаткичдан 3 баробар ошиб кетди. Италияда эса сотувлар бошланган дастлабки уч соат ичида расмий сайтга ташриф буюрувчилар оқими кескин ортиб, тизим ишида носозликлар келтириб чиқарди.

Айниқса, 1 TB хотирали юқори унумдор версия ва «Ҳасселблад Эартҳ Эхплорер Мастер Кит» тўплами энг кўп талаб қилинадиган маҳсулотларга айланди. Иккиламчи бозорда ушбу тўпламлар нархи сунъий равишда оширилган ҳолда қайта сотилаётгани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Европада Oppo Find X9 Ultra сотувлари рекорд ўрнатди