date

Cасио экстремал шароитлар учун Мудмастер соатларини тақдим этди

Cасио экстремал шароитлар учун Мудмастер соатларини тақдим этди

"Cасио" компанияси Г-Шоcк линиясидаги янги Мудмастер GWG-B1000MG-1A9 моделини тақдим этди. Қурилма бренднинг Япония сайтида пайдо бўлди ва 143 минг иен (тахминан 910 доллар) нархида олдиндан буюртма қилиш учун очиқ. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Етказиб бериш ой охирида бошланади.

Сиферблат магмани эслатувчи қизил-тўқ сариқ рангларда ишланган, металл элементлар эса тилла рангли қопламага эга. Қатронли тасма тоғъ жинслари қатламларига ўхшатиб ясалган.

Корпус ва безел қисман биопластикдан тайёрланган бўлиб, бу унинг зарба, лой ва сувдан ҳимоясига таъсир қилмаган.

Модель йўналиш, баландлик, босим ва ҳарорат датчиклари билан жиҳозланган. У қуёш энергиясида ишлайди ва радио сигнал орқали вақтни синхронлаштиришни қўллаб-қувватлайди.

Соатни Bluetooth орқали Cасио Wатчес иловасига улаш мумкин.

Компания маълумотларига кўра, тўлиқ қувват қуёш нурисиз одатий фойдаланишда тахминан олти ойга етади. Қувватни тежаш режимида эса бу кўрсаткич икки йилгача бориши мумкин.

Шунингдек, тирналишга чидамли сапфир ойна ва қоронғида кўриш имконини берувчи иккиланган LED ёритгич мавжуд.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Cасио экстремал шароитлар учун Мудмастер соатларини тақдим этди