date

SpaceX Техасда 119 миллиард долларлик Терафаб чип заводини қуриши мумкин

SpaceX Техасда 119 миллиард долларлик Терафаб чип заводини қуриши мумкин

Elon Muskга тегишли SpaceX компанияси Техас штатининг Гримес округида яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи йирик завод қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида дастлабки босқичда 55 миллиард доллар, умумий ҳисобда эса 119 миллиард долларгача маблағ сарфланиши кўзда тутилган. "Терафаб" деб номланган ушбу мажмуа вертикал интеграциялашган, илғор ҳисоблаш технологияларига асосланган ишлаб чиқариш маркази бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ушбу ташаббусда Tesla компанияси ҳам ресурслар билан иштирок этади. Шунингдек, лойиҳага чип ишлаб чиқариш гиганти Intel ҳам жалб қилинган. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — сунъий интеллект серверлари, сунъий йўлдошлар, космосдаги маълумотлар марказлари, шунингдек, Tesla автоном автомобиллари ва роботлари учун зарур бўлган чипларни ишлаб чиқишдир.

Elon Muskнинг таъкидлашича, мавжуд яримўтказгич ишлаб чиқарувчилар унинг компаниялари эҳтиёжини қондиришга улгурмаяпти. "Биз ё Терафабни қуришимиз керак, ёки чипларсиз қоламиз", — дея ёзди миллиардер ижтимоий тармоқларда. Унинг сўзларига кўра, завод келажакда йилига 1 Тераватт қувватга тенг чиплар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши керак.

Ҳозирда Гримес округи ушбу завод учун кўриб чиқилаётган бир нечта ҳудудлардан бири ҳисобланади. Ушбу лойиҳа хAI компаниясининг Грок сунъий интеллект моделларини ўқитиш учун етарли ҳисоблаш қувватини таъминлашга қаратилган. SpaceX ва хAI бирлашган тузилмасининг бозор қиймати 1,25 триллион долларга баҳоланмоқда ва компания июн ойида ИПОга чиқишни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » SpaceX Техасда 119 миллиард долларлик Терафаб чип заводини қуриши мумкин