date

Huawei Nova 15 Max тақдим этилди: 8500 мА/соат сиғимли батарея

Huawei Nova 15 Max taqdim etildi: 8500 mA/soat sig‘imli batareya

Huawei компанияси глобал бозор учун мўлжалланган янги Nova 15 Max смартфонини намойиш этди. Қурилманинг энг асосий устунлиги — 8500 мА/соат сиғимга эга улкан аккумулятор бўлиб, у 25 соатгача ГПС-навигация ва 48 соатгача узлуксиз суҳбатлашиш имконини беради. Смартфон 40 Вт қувватда симли зарядланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги модел 6,84 дюймли ОЛEД дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у 120 Гтс янгиланиш тезлигини ва 2756 × 1272 пикселли аниқликни қўллаб-қувватлайди. HDR режимида экран ёрқинлиги 4000 нитгача етади. Қурилманинг оғирлиги 232 граммни ташкил этади.

Смартфон корпусида фойдаланувчи хоҳишига кўра созланиши мумкин бўлган махсус “Х” тугмаси мавжуд. Асосий камера 50 ва 2 мегапикселли сенсорлардан иборат, олд камера эса 8 мегапикселли. Қурилма EMUI 14.2 операцион тизимида ишлайди.

Huawei шунингдек, глобал бозор учун Watch Fit 5 Pro ақлли соати ва MatePad Pro Max планшетини ҳам тақдим этди. Nova 15 Max моделининг нархи ҳозирча маълум қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Huawei Nova 15 Max тақдим этилди: 8500 мА/соат сиғимли батарея