date

iQOO Z11x смартфони глобал бозорга чиқди: 7200 мА/соат батарея ва IP69 ҳимояси

iQOO Z11x smartfoni global bozorga chiqdi: 7200 mA/soat batareya va IP69 himoyasi

Аввалроқ фақат Хитой бозори учун мўлжалланган iQOO Z11x смартфони эндиликда глобал миқёсда, хусусан, Малайзияда сотувга чиқарилди. Қурилма ўзининг мустаҳкам корпуси ва катта сиғимли батареяси билан фойдаланувчилар эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Смартфон 6,76 дюймли ИПС дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у 2344 х 1080 пикселли аниқликни тақдим этади. Қурилма MediaTek Dimensity 7400-Турбо процессори асосида ишлайди, бу эса кундалик вазифаларни бажаришда барқарор унумдорликни таъминлайди.

Қурилманинг асосий афзалликларидан бири унинг 7200 мА/соат сиғимли аккумуляторидир. Шунингдек, смартфон 44 Вт қувватда тезкор қувватланиш имкониятига эга. Камера тизими 50 MP асосий ва 2 MP чуқурлик сенсоридан иборат, селфи учун эса 32 MP олд камера ўрнатилган.

iQOO Z11x IP69 даражасидаги юқори сув ва чангдан ҳимоя тизимига эга. Қурилманинг 8/128 GB хотирага эга варианти 280 доллар, 8/256 GB ҳажмли модели эса 330 доллар нархда сотувга чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » iQOO Z11x смартфони глобал бозорга чиқди: 7200 мА/соат батарея ва IP69 ҳимояси