SpaceX компаниясининг улкан Гигабай мажмуалари қурилиши давом этмоқда

SpaceX компанияси Starship космик кемаларини ишлаб чиқариш ва модернизация қилишга мўлжалланган Гигабай номли улкан мажмуалар қурилишини жадаллик билан давом эттирмоқда. Айни вақтда компания бир йўла иккита йирик йиғув заводини барпо этмоқда: бири Техасдаги Старбасе базасида, иккинчиси эса Флорида штатидаги Робертс Роад ҳудудида жойлашган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги эълон қилинган суратларда Флоридадаги иншоотнинг қурилиш жараёни акс этган. Унда кранлар ўрнатилгани, девор ва устунлар кўтарилиб, бино қопламалари ўрнатилаётгани кўринади. Ҳар иккала объектни 2026-йил охирига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Гигабай иншоотларининг кўлами ҳайратланарли: баландлиги 116 метр, узунлиги 110 метр ва кенглиги 130 метрни ташкил этади. Умумий фойдали майдони қарийб 75 700 квадрат метрга тенг бўлган бу бинолар мавжуд Мега Бай мажмуаларига қараганда 11 баробар каттароқ ишлаб чиқариш қувватини таъминлайди.
Илон Маскнинг сўзларига кўра, бу дунёдаги энг йирик иншоотлардан бири бўлиб, йилига мингта Starship кемасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Компания 2029-йилга бориб Starship парвозларини соатига бир мартадан кўпроқ амалга оширишни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!