Yandex Алиса AI ёрдамида уруш қатнашчилари ҳақида маълумот топиш мумкин

Yandex жамоаси 9-май байрами арафасида ўз аждодларининг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ҳақида маълумот олиш имконини берувчи янги лойиҳани тақдим этди. Эндиликда Алиса AI чатидаги «Тадқиқ этиш» номли сунъий интеллект агенти орқали яқинларингизнинг уруш йилларидаги фаолияти ҳақида қисқа вақт ичида маълумот тўплаш мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Фойдаланувчидан фақат қариндошининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаган йилларини киритиш талаб этилади. Сунъий интеллект агенти «Мемориал», «Халқ хотираси» ва «Халқ жасорати» каби очиқ архив манбаларини таҳлил қилиб, ҳужжатларни ўзаро солиштиради.
Тизим натижалар асосида биографик маълумотнома шакллантиради. Унда ҳарбий хизматга чақирилган сана, хизмат жойи, унвонлар ва мукофотлар ҳақидаги маълумотлар акс этади. Тайёр ҳужжатни докх ёки пдф форматида юклаб олиш, нусхалаш ёки яқинлар билан улашиш имконияти мавжуд.
Yandex мутахассисларининг таъкидлашича, илгари архивлардан бундай маълумотларни мустақил излаш кўп вақт талаб қилган бўлса, нейротармоқ бу жараённи бир неча дақиқага қисқартиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!