11:55 / 05.06.2015
6 995

Beeline Club ва Choco Lounge Bar Facebook тармоғида танлов эълон қилдилар

Beeline Club ва Choco Lounge Bar Facebook тармоғида танлов эълон қилдилар

2015 йил 5 июн, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline Choco Lounge Bar ресторани билан ҳамкорликда Beeline Club саҳифасининг фойдаланувчилари учун танлов натижаларини эълон қилди. Мазкур жойда бўлиб ўтадиган тушликга икки кишилик ваучерни қўлга киритган ғолиб Гульнара Алимжанова-Мухаммедова бўлди.

Ғолиб оммабоп random.org сайтида тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланди. Натижалар скриншоти www.facebook.com/beelineclub саҳифасида чоп этилди.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун Beeline Club саҳифасига аъзо бўлиш (“Like” босиш), танлов ҳақидаги янгиликга “Like” қўйиш, ўз саҳифасида “share” тугмаси орқали чоп қилиш ва пост остида шарҳ тарзида “Choco Lounge Bar‘дан икки кишилик тушликни ютиб олишни истайман!” деб ёзиш лозим эди.

Facebook‘даги Beeline Club саҳифаси Beeline компаниясининг шу номли йирик лойиҳасига бағишланган бўлиб, унинг доирасида ҳар бир абонент йиғилган балларини имтиёзлар картасига алмаштириши мумкин. Бунинг учун Beeline хизматларидан фойдаланиш эвазига балларни тўплашга имконият берадиган махсус бепул хизматни ёқишнинг ўзи кифоя. 1500 балл эвазига Gold картаси, 3000 балл эвазига эса Platinum картасини қўлга киритиш мумкин.

Beeline‘нинг Beeline Club‘га аъзо бўлган абонентлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарканд, Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳарларидаги юзлаб ресторан ва савдо нуқталаридан имтиёзли фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумот www.facebook.com/beelineclub саҳифасида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Club ва Choco Lounge Bar Facebook тармоғида танлов эълон қилдилар